
София Гран-приси. Осипова нимчорак финалда тўхтади
- 19-октябр 2019, 17:58
- 0
- Яккакурашлар
Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-присининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бундан бироз аввал Светлана Осипова нимчорак финалда мусобақада 1-рақамда сараланган британиялик Бьянка Уолкденга қарши жанг қилди. Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган баҳсда Осиповага озгина омад етишмай қолди - 13:14.
Бундан олдин ҳамюртимиз 1/16 финалда австриялик Марине Яхлни 6:2 ҳисобида енгган эди.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ