
"Сити" мухлислари "Астон Вилла" посбонига ҳужум қилган
- 23-май 2022, 11:15
- 0
- Футбол
Кеча АПЛ 38-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" ўйини бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа АПЛ чемпионига айланган "шаҳарликлар" ғолибликни тантана қилаётган пайтда "Астон Вилла" посбони Робин Ольсенга ҳужум қилинган. Бу ҳақда Бирмингем клуби бош мураббийи Стивен Жеррард хабар берди.
Манчестер клуби бўлиб ўтган ҳолат учун дарвозабондан узр сўраган. Шунингдек, чемпионлар айбдор(лар)ни аниқлаб, уларни жамоа ўйинларига ташриф буюришни таъқиқлашини маълум қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ