"Шўртан" иккита трансферни эълон қилди
- 21-феврал 2025, 02:50
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Про лигадан Суперлигага чиққан ва янги мавсум учун Тошкентда тайёргарлик кўраётган "Шўртан" клуби селекция ишларини давом эттиряпти.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, иккита янги ўйинчи билан шартнома имзоланган.
Ҳужум ярим ҳимоячи Камрон Саидазимов энди "Шўртан" шарафини ҳимоя қилади. У ОКМК, "Локомотив, "Андижон" ва "Сурхон"да фаолият олиб борган.
Бундан ташқари, "Насаф"да ўйнаган ярим ҳимоячи Дониёр Нарзуллаев ҳам ғузорликлар аъзосига айланди ва 2025 йил охирига қадар шартнома имзоланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ