
Шомуродов бўйича "Рома"га таклиф билдиришган
- 21-июн 2022, 11:25
- 0
- Футбол
"Рома" сафида тўп тепадиган легионеримиз Элдор Шомуродовга А Сериянинг "Болонья" клубидан қизиқиш бўлган. Бу ҳақда Италиянинг "Fantamaster.it" нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб терма жамоамиз сардорини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирган. Бироқ римликлар Шомуродовни ижарага бермоқчи эмас.
"Бўрилар" Элдорни каттароқ сумма эвазига сотиб юбормоқчи, дея хабар берган юқоридаги нашр.
Маълумот ўрнида, ҳамюртимиз жорий мавсум "Рома" сафида барча мусобақалар доирасидаги 39 ўйинда 5 гол ва 6 ассист муаллифига айланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ