Шоҳжаҳон Эргашев яна рингга қайтади

Шоҳжаҳон Эргашев яна рингга қайтади

Ўзбекистоннинг таниқли профессионал боксчиларидан бири Шоҳжаҳон Эргашев айни пайтда машғулотларга зўр берган. Тажрибали чарм қўлқоп устаси тез орада рингга қайтишни режалаштирган.

- Машғулотларни давом эттиряпман. Тайёргарлик кўряпмиз. Январь ойининг охири ёки февраль ойи бошида жанг қиламиз, - деди 33 ёшли Шоҳжаҳон Эргашев. 

Таъкидлаш жоизки, Шоҳжаҳон IBF жаҳон чемпионлиги камари учун даъвогарлик ҳам қилган. 

У ҳозиргача профессионал рингда жами 26 та жанг қилган ва шулардан 24 тасида ғалаба (21 та KO) ва 2 тасида мағлубият қайд этилган. Эргашев У сўнгги жангини 2024 йилнинг июль ойида америкалик Жулиан Смитга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.

SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ