Шешко: "Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада"
- 26-октябр 2025, 11:26
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Беньямин Шешко "Брайтон"га қарши Англия Премьер-лигасидаги учрашувда (4:2) жамоасига ғалаба қозонишда муҳим ҳисса қўшди.
22 ёшли словениялик форвард беллашувни асосий таркибда бошлади ва 82-дақиқагача майдонда бўлди. Учрашувнинг 61-дақиқасида у Брайан Мбёмо урган учинчи голда голли узатма муаллифига айланди — бу унинг "Манчестер Юнайтед" сафидаги илк ассисти бўлди.
"Аъло жамоавий ғалаба, аъло кайфият! "Манчестер Юнайтед" учун илк голли узатмамдан мамнунман! Олға, йўлда давом этамиз!", – деб ёзди Шешко учрашувдан кейин ижтимоий тармоқда.
Рубен Аморим бошқарувидаги жамоа бу ғалабадан сўнг Англия чемпионати жадвалида 16 очко билан тўртинчи поғонага кўтарилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ