
"Шериф" ўз майдонида "Интер"га мағлуб бўлди. Яхшибоев 81 дақиқа ҳаракат қилди
- 4-ноябр 2021, 02:49
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Европа Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Шериф" - "Интер" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари йирик 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйиннинг 54-дақиқасида Брозович ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Шкриньяр орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Санчес ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Баҳс якунланиши арафасида Траоре ҳисобни бироз қисқартирди.
Ушбу натижадан сўнг "нерадзуррилар" очколари сонини еттитага етказиб олиб, ўз гуруҳида 2-ўринга кўтарилиб олди. 6 очкоси бор "Шериф" айни дамда "D" гуруҳида учинчи поғонадан жой олган.
{game}3714041{/game}
{online}3714041{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ