
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов АШҚ вакилига қарши дона сурди
- 7-июн 2023, 00:02
- Javokhir Azimov
- 0
- Шахмат
Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича "Norway chess" халқаро турнири давом этмоқда.
Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам қатнашяпти. Вакилимиз бугун 7-тур баҳсида АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Уэсли Сога қарши дона сурди. Беллашув рақиб спортчисининг ғалабаси билан якунланди.
Айни пайтда Фабиана Каруана 1-ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек Абдусатторов 10 шахматчи орасида 9-поғонани банд этиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ