Шахмат бўйича жаҳон кубогида иштирокини давом эттирадиган ягона вакилимиз Жавоҳир Синдаров 3-тур баҳсларини бошлайди
- 5-август 2023, 10:43
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Шахмат
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Кеча ўтказиладиган 2-турнинг тай-брек беллашувларида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров австриялик Маркус Раггерни мағлуб этиб, 3-даврага йўл олди. Нодирбек Якуббоев венгриялик Бенжамин Гредурага имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун, 5 август куни ўтказиладиган 3-раунд баҳсларида Синдаров франциялик кучли шахматчи Максим Вашьега қарши илк партияни ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ