Шахмат. "2-ICCD-Asia Blitz Deaf Chess Championship" турнири якунланди
- 27-сентябр 2025, 10:40
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Шахмат
Жорий йилнинг 20–30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида эшитишида нуқсони бўлган шахматчилар ўртасида IV Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Мазкур чемпионат доирасида 11 турдан иборат швейцарча тизимда ташкил этилган "2-ICCD-Asia Blitz Deaf Chess Championship" мусобақаси ўз ниҳоясига етди.
Мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ҳиндистондан жами 64 нафар шахматчи қатнашди. Шулардан 27 нафари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
Қувонарлиси, фахрли 1-ўринни ўзбекистонлик истеъдодли шахматчи Шаюсупов Марсел қўлга киритди!
Якуний жадвал билан танишинг:
1. Шаюсупов Марсел (Ўзбекистон) – 9,5 очко
2. Кожахметов Султан (Қозоғистон) – 9 очко
3. Кеттебеков Самажан (Қозоғистон) – 9 очко
4. Анкит Гангули (Ҳиндистон) – 8 очко
5. Ватпаде Вивек (Ҳиндистон) – 8 очко
6. Баҳодиров Абдулазиз (Ўзбекистон) – 8 очко
7. Нуримов Берик (Қозоғистон) – 7,5 очко
8. Усманов Диас (Қозоғистон) – 7,5 очко
9. Мамаражабов Сардорбек (Ўзбекистон) – 7 очко
10. Зайниддинов Сирожиддин (Ўзбекистон) – 7 очко