Шацких: "Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"
- 26-май 2025, 18:43
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперкубоги баҳси олдидан икки жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Андижон" бош мураббийи Максим Шацких баҳс олдадан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.
- Ҳар қандай финал баҳси бошқа беллашувлардан ажралиб туради. Ўйин ажойиб муҳитда ўтиши кутилмоқда. Айниқса, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳар доимгидан-да кучлироқ бўлади.
Жамоа ўз кучини кўрсатишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Сабаби, ушбу баҳс орқали жамоа тарихида янги саҳифа очилади, - деди мутахассис.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ