
Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби “Катта дубулға” турнири чемпиони!
- 25-октябр 2023, 18:59
- Javokhir Azimov
- 0
- Дзюдо
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Аҳадов фаолиятида биринчи бор “Катта дубулға” таснифига кирувчи мусобақада ғалаба қозонди.
-73 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган юртдошимиз Абу-Даби турнирида муросасиз кечган финал беллашувида косоволик Акил Гяковадан устун келди. Ушбу натижа унга жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун 1000 очко тақдим қилади.
МОҚ матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ