"Шабаб Ал-Аҳли" финалда ғалаба қозонди. Машариповдан "Паненка" услубида гол!
- 9-апрел 2021, 22:41
- 1
- Футбол
Бирлашган Араб Амирликлари лига кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. "Шаржа" ўйингоҳида кечган баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли" пенальтилар сериясида "Ал-Наср" устидан ғалаба қозонди.
Финални Жалолиддин Машарипов асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди. Одил Ҳамробеков эса захирада қолдирилди.
Учрашувнинг асосий дақиқасида жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Сўнгра ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Серияни икки жамоа ҳам муваффақиятсиз бошлаганига қарамай, омад Машарипов жамоасига кулиб боқди. Жалолиддин жамоасининг сўнгги голига муаллифлик қилди. У 11 метрлик зарбани "Паненка" услубида ижро этди.
Ҳамюртларимизни чемпионлик билан табриклаймиз!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ