
Сергеев жамоаси Таиланд кубогини қўлга киритди
- 17-июн 2024, 12:14
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Игорь Сергеев "Патум Юнайтед" билан Таиланд кубоги соҳибига айланди.
Мамлакат кубоги финали доирасидаги "Патум Юнайтед" ҳамда "Муангтонг Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашув 1:0 ҳисобида патумиликларнинг ғалабаси билан якунланди. Легионеримиз Игорь Сергеев жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборди.
Маълумот учун, 31 ёшли ҳужумчи Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этганди ва ҳали майдонга қайтмади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ