
Саудиялик мухлислар Мессини "тролл қилди"
- 23-ноябр 2022, 08:20
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Аргентина - Саудия Арабистони (1:2) учрашувида номинал меҳмонлар мухлислари Лионель Мессини масхара қилди.
Гап шундаки, саудиялик ишқибозлар баҳс якунида стадионни тарк этаётган аргентиналикларга қарата шундай деб бақирган: "Месси қани? Уни кўряпсизми?"
Ўйинни яхши бошлаган Скалони шогирдлари 10-дақиқада Мессининг тезкор голи эвазига ҳисобни очганди. Аммо "саҳро лочинлари" иккинчи таймни анча фаол ўтказиб, 6 дақиқа ичида икки бор Эмилиано Мартинес постини ишғол этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ