Саудия Про-лигаси. "Ан-Наср" йирик ҳисобда зафар қучди. Роналду сўнгги дақиқаларда супер гол урди
- 24-ноябр 2025, 00:48
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Саудия Про-лигасининг 9-туридан ўрин олган баҳсда "Ан-Наср" "Ал Ҳалиж" билан тўқнаш келиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб тўқнашувнинг 39-дақиқасида Жаоу Феликс ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Уэсли Гассова эса 42-дақиқада фарқни 2 тага етказиб қўйди. Иккинчи бўлим аввалида Мурад Аль-Хавсави ҳисобни қисқартирган эди. Лекин Садио Мане 77-дақиқада гол уриб, фарқни янада ошириб қўйди. 90+6-дақиқада эса Криштиану Роналду чиройли гол уриб, ўйинни якунлаб берди.
Профессиональная лига
vs
Al Nassr won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ