
Сарри "Ювентус"га собиқ шогирдини олиб келмоқчи
- 18-апрел 2020, 14:52
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Туриннинг “Ювентус” клуби ёзги трансферлар даврида марказий ҳужумчи сотиб олмоқчи.
Tuttosport нашри тарқатган хабарга қараганда, “кекса синьора” бу борада Мауро Икарди («Интер»), Габриэль Жезус («Манчестер Сити») ва Аркадиуш Милик («Наполи») каби ҳужумчилар номзодини кўз остига олиб қўйган.
Бу борада Миликнинг номзоди фаворит сифатида тилга олинмоқда. Боиси, 26 ёшли ҳужумчи “Юве” бош мураббийи Маурицио Сарри билан «Наполи»да бирга фаолият олиб борган.
Милик жорий мавсум А Серияда 16 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ