
Сардор Рашидовнинг янги жамоасидаги фаолияти қачондан бошланиши маълум
- 26-июн 2022, 09:57
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
“Пахтакор”дан Қатарнинг “Умм Салал” клубига трансфер қилинган Сардор Рашидовнинг янги жамоасига қачон қўшилиши маълум бўлди.
Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган футболчимизнинг Sports.uz мухбирига айтишича, 27 июнь, душанба куни Дубай орқали Қатарга йўл олади. “Умм Салал” чемпионатга тайёргарлик режасини аллақачон ишлаб чиққан бўлиб, Туркияда икки ҳафталик йиғин ҳам ташкиллаштирилади. Унга кўра, Рашидов Қатарга етиб боргач, “Умм Салал” билан Туркияга йўл олади.
Қатар Юлдузлар лигаси 1 августда бошланади. “Умм Салал” дастлабки ўйинини “Ал-Аҳли”га қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ