
Сардор Рашидов "Қувайт СК"даги дастлабки голини урди
- 10-август 2021, 23:43
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
“Қувайт СК” клубига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Сардор Рашидов айни пайтда янги жамоаси билан Туркияда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти. У ерда легионеримиз клуби билан кунига икки маҳалдан машғулотларда қатнашяпти.
Бугун “Қувайт СК” Туркия йиғинидаги дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Қатарнинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ўтказилган учрашув голларга бой тарзда кечди. Якунда қатарликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рашидов жамоасининг асосий таркибидан жой олди ва “Қувайт СК” сафидаги биринчи голини киритишга муваффақ бўлди. Аввалига қувайтликлар 1:2 ҳисобида олдинда эди, ўйин якунигача Қатар клуби ҳисобни 3:2 га ўзгартирди. Дарвоқе, Жон Оби Микел “Қувайт СК”нинг янги сардорига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ