Салоҳ ўзига ишончни йўқотди ва “Ливерпуль”дан кетади
- 22-март, 11:59
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги яққол етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг келаётган ёзда клубни тарк этиш эҳтимол тобора ошиб бормоқда.
Бу ҳақда talkSPORT журналисти Пол Смит маълум қилди.
- Салоҳда ўз-ўзига ишонч билан боғлиқ муаммолар бор, ва бундай ҳолатда футболчига барча танқидни юклаш тўғри эмас. У доимо, ҳатто жамоаси ёмон ўйнаганида ҳам ажойиб гол ура оладиган футболчи бўлган, бу унинг табиатида бор.
Менимча, ҳар қандай спортда муайян босқич якунланганда, буни кўрсатувчи белгилар пайдо бўлади. Биз ҳозир айнан шундай ҳолатни кўряпмиз.
Аниқ айта оламанки, бу якун, лекин унинг ёшидаги футболчилар учун бу нормал ҳолат, айниқса у клуб учун сўнгги олти-етти йилда қилган ишларини ҳисобга олсак. Салоҳ ажойиб ўйинчи бўлди ва агар бу унинг “Ливерпуль”даги тарихи якунланса, биз у ҳали шу ердалигида шу даврдан завқ олишимиз керак, - деди Пол Смит.