Салаҳнинг голлари "Ливерпуль"ни кучли учликка олиб кирди
- 31-январ 2021, 23:24
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган учрашувни амалдаги чемпион "Ливерпуль" меҳмонда ўтказди. "Вест Хэм" майдонига сафар қилган "қизиллар" 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйин тақдирини Муҳаммад Салоҳ ва Жоржиньо Вейналдумнинг голлари ҳал этди. Мисрлик футболчи 57-дақиқада ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай, унинг ўзи дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, якунда жамоасига муҳим очколарни олиб келган дублга муаллифлик қилди.
Шунингдек, Вейналдум жамоадошларининг супер комбинациясини аниқ зарба билан якунлади. Ушбу голларга "болғачилар" 1 марта жавоб қайтара олди. 87-дақиқада Крейг Доусон бурчакдан етказиб берилган тўпни рақиб дарвозасига киритиб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишига йўлқ қўймади.
Ушбу ғалабадан кейин "Ливерпуль" ҳисобидаги очколар сони 40 тага етди ва улар кучли учликка кириб олди. Мағлубиятга учраган "Вест Хэм" онлайн жадвалда 5-поғонада қолди.
{online}3411558{/online}