
- #Эрон
- #Ўзбекистон
- #Легионерларимиз
- #Афғонистон
- #Туркманистон
- #Рубин
- #Рустам Ашурматов
- #Узбекистон терма жамоаси
- #Умарали Раҳмоналиев
- #Гонгконг
"Рубин"да ўйнайдиган легионерларимиз Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олди
- 9-ноябр 2023, 22:23
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Россиянинг "Рубин" клубида ўйнайдиган легионерларимиз Рустам Ашурматов ҳамда Умараларали Раҳмоналиев Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олди. Бу ҳақда Қозон клуби матбуот хизмати хабар берди.
Сречко Катанец бошлиқ Ўзбекистон термаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида жаҳон чемпионати саралаши доирасида иккита учрашув ўтказади. Дастлаб, 16-ноябрда сафарда Туркманистон билан куч синашса, 21-ноябрь куни Эронни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ашурматов АҚШда бўлиб ўтган йиғинда ҳам қатнашган эди. 27 ёшли ҳимоячи “CAFA Nation’s Cup 2023” мусобақасида эса қатнашмаган эди.
Умарали Раҳмоналиев U23 Осиё кубоги саралаши доирасида Афғонистон, Гонконг ва Эрон терма жамоалари билан ўйнайдиган Ўзбекистон U23 терма жамоасига чақирилган эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ