
РПЛ. ЦСКА сафарда ишончли ғалабани қўлга киритди, Файзуллаев 77-дақиқада захирадан майдонга тушди
- 8-март 2024, 17:58
- 0
- Футбол
РПЛнинг 20-турида ЦСКА "Крилья Советов" майдонига сафар уюштириб, 0:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Меҳмонларнинг иккала голи ҳам Вильян Роча номига қайд этилди.
Ушбу учрашувда москваликлар аъзоси Аббос Файзуллаев захирадан майдонга тушди. У 77-дақиқада ўйинга қўшилди.
Шу тариқа, ЦСКА турнир жадвалида 4-ўринга чиқди, жамоа ҳисобида 32 очко мавжуд. "Крилья Советов" эса 29 очко билан 7-поғонадан жой олган.
"Крилья Советов" - ЦСКА 0:2.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ