
РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Оренбург" дарвозасига 5 та гол урди
- 4-август 2024, 19:33
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
РПЛнинг 3-туридан ўрин олган ЦСКА - "Оренбург" баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда "армиячилар" ғалаба қозонди.
Голларга Тамерлан Мусаев, Игорь Дивеев, Дмитрий Рибчинский, Иван Обляков ва Келвинлар муаллифлик қилди. Аббосбек Файзуллаев ўйиннинг илк дақиқаларидан майдонга тушди ва 67-дақиқада захирага олинди.
Шу тариқа, пойтахтликлар очколари сонини 7 та ошириб қўйди ва турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
РПЛ
vs
CSKA Moskva won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ