
РПЛ. Бугун "Ростов", "Спартак" ва "Локомотив" ўйнайди
- 23-август 2020, 10:53
- 0
- Футбол
Бугун Россия премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган сўнгги икки ўйин бўлиб ўтади. Дастлабки учрашув Тошкент вақти билан 18:30 да "Уфа" ва "Ростов" жамоалари ўртасида кечади.
Иккинчи беллашувда "Спартак" ўз уйида "Локомотив"ни қабул қилади. Учрашув 21:00 да старт олиши белгиланган. Москва дербиси ўзбек легионерларининг ўзига хос қарама-қаршилигига ҳам айланиши мумкин.
Ушбу ўйинларни сайтимиз орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ