
Россия терма жамоаси футболчиси учун "Реал", "Барса" ва "Атлетико" кураш бошлади
- 12-март 2021, 23:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
"Чемпионат" нашрининг хабар беришича, 24 ёшли россиялик футболчига Ла Лиганинг кучли олтилигида бораётган жамоалар - "Атлетико", "Барселона", "Реал", "Севилья", "Реал Сосьедад" ва "Бетис" даъвогарлик қилмоқда. Улар Головинни ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда.
Головин жорий мавсум "Монако" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 19 млн еврога баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ