
Роналдунинг дубли "Ювентус"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (видео)
- 20-декабр 2020, 08:55
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 13-турида “Ювентус” сафарда “Парма” меҳмони бўлди.
Ушбу беллашув туринликларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва якунда улар 0:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Криштиану Роналду (26', 48') дубль қайд этган бўлса, қолган 2 та голга Деян Кулусевски (23') ва Альваро Мората (86') муаллифлик қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ