
Роналду оила қурмоқчи
- 7-сентябр 2020, 21:19
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Ювентус" форварди Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригесга турмуш қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Жоржина 35 ёшли португалиялик футбол юлдузининг бу борадаги таклифига розилик билдирган. Ўша оқшом ташкил этилган тадбирда Жоржина ва Роналдунинг оила аъзоларидан бошқа ҳеч ким иштирок этмаган.
Айни дамда Родригес ва Роналдунинг қиз фарзанди бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ