
Роналдо: Мен ўз пулларимни "Вальядолид"га сарфлаяпман. Мени миллиардер қўллаб-қувватлашини хоҳлардим
- 10-ноябр 2019, 16:57
- 0
- Футбол
Испаниянинг "Вальядолид" клуби президенти ва собиқ футболчи Роналдо жамоага ўз пулларини сарф этаётгани борасида гапириб берди.
"Ушбу бизнес катта таваккалчиликдир. Мендан гоҳида шундай деб сўраб туришади: Сен ўз пулларингни клубга сарфлаяпсанми ёки бирор-бир миллиардер қўллаб-қувватлаяптими?
Албатта, мен буни жуда истардим. Бирон-бир миллиардер мени қўллаб-қувватласа яхши бўларди. Аммо мен ўзимнинг пулларимни сарфлаяпман," - деди Роналдо.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ