Роналдиньо: "Анчелоттига вақт керак"
- 23-сентябр 2025, 23:13
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Бразилиялик собиқ футболчи Роналдиньо ўз вақтида "Милан" жамоасининг сўнгги мавсумида Карло Анчелотти билан ишлаш имкониятига эга бўлган ва у бу мураббийнинг қобилиятларини яхши билади. Ҳозирда Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқармоқда ва Роналдиньо бу лойиҳага катта ишонч билдирмоқда.
- Анчелотти яқиндагина ишни бошлади, унга вақт керак. Мен уни яхши биламан, "Милан"да у билан ишлаш бахтига муяссар бўлганман, - деди бразилиялик афсона.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси беш марта Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, бироқ сўнгги марта бу муваффақиятга 2002 йилда эришган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ