
Ромеро: Месси Барселонада!
- 23-апрел 2023, 03:06
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
ПСЖ футболчиси Месси Барселонага етиб келди, дея хабар бермоқда инсайдер Жеррард Ромеро. Журналист Лионелнинг ташрифи ҳақида қуйидагича гапириб берди:
"Месси бугун Испанияга учиб келди. У оиласи ва 15 яқин чемодан билан аэропортдан чиқиб келди. Футболчи ОАВ эътиборига тушишни истамади. У ҳар қачонгидан ҳам "Барса"га қайтишга яқин. Менда айрим маълумотлар бор, лекин уларни ҳозир айтиб бўлмайди. Тез кунларда сиз яхши хабарларни эшитасиз", - деди Ромеро.
Интернет тармоқларида Мессининг аэропортдан чиқаётган расми ҳам пайдо бўлди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ