“Рома” трансферни барбод қилган Дзаньолодан ғазабда
- 28-январ 2023, 18:33
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Николо Дзаньоло ўзининг трансфери бўйича “Рома”га келиб тушган “Борнмут” таклифини қабул қилмади.
Англия клуби римликларга футболчи учун қишки трансферлар вақтида 30 миллион евро тўлаб, масалани бирданига ҳал қилишни таклиф қилганди.
Николо қудратлироқ клублардан чорлов бўлиши учун “Борнмут”га расман рад жавобини берди. Мўмай пулдан қуруқ қолган “Рома” хўжайинлари ўйинчининг хатти-ҳаракатларидан жумбушга келди.
Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, Дзаньоло ўз келажагини ёзда ҳал қилиш учун “Рома”дан кетиш масаласини мавсум охирига қолдирмоқчи.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ