
"Рома" кубок баҳсида А Серияда 20-ўринда бораётган жамоага мағлуб бўлди
- 2-феврал 2023, 03:13
- Karim Xudayqulov
- 1
- Футбол
Италия кубоги чорак финалидан ўрин олган "Рома" - "Кремонезе" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Дессерс 28-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. 49-дақиқада Челик ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Фақатгина асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Белотти фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Моуриньо шогирдлари Италия кубогини А Серияда 20-ўринда бораётган жамоага мағлуб бўлиб, тарк этди.
{game}4006982{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ