
"Рома" Дзаньоло ўрнига номзод топиб қўйди
- 21-январ 2023, 18:18
- 0
- Футбол
"Рома" клуби футболчи Николо Дзаньоло ўрнига номзод топиб қўйди. Бу ҳақда "La Repubblica" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Николо римликлар сафини тарк этишга қарор қилган. Унинг ўрнига "Удинезе" ҳужумчиси Жерар Деулофеу асосий ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Удинеликлар футболчиси учун 10 миллион евро сўраяпти. Агар Дзаньоло сотилса, "Рома" бу суммани тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Жерар жорий мавсум 15 ўйинда 2 гол ва 6 ассист муаллифи бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ