
Родри Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги фикрларига жавоб қайтарди
- 2-январ 2025, 16:15
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Родри Криштиану Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги фикрларига изоҳ берди.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси ўтган мавсум якунларига кўра, "France Football" талқинига кўра, мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритганди.
- Криштиану Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги фикрлари ҳақида нима дея оласиз? У сизни эмас, Винисиусни ушбу мукофотга лойиқ эканини айтганди.
- Ростини айтсам, бу ажабланарли. Сабаби, ушбу мукофот қандай ишлашини ва ғолиб қандай аниқланишини у ҳаммадан яхшироқ билади.
- Овоз беришда қатнашган журналистлар ушбу совринни олишим керак, деган қарорга келди.
- Айнан ўша журналистлар қачондир унга овоз беришган бўлса керак, менимча. Роналду ўшанда улардан рози бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ