
Роберто Мартинес Бельгия терма жамоаси билан шартномани узайтирди
- 2-май 2020, 22:37
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Испаниялик мутахассис Роберто Мартинес Бельгия терма жамоасини бошқаришда давом этади.
The Independent нашри тарқатган хабарга кўра, 46 ёшли мураббий бельгияликлар билан 2022 йилнинг охиригача тузилган шартномага имзо чеккан. Энди у Бельгияни Қатарда бўладиган мундиалга ўзи олиб борадиган бўлди. Бироқ, ҳозирча мамлакат футбол федерацияси ушбу хабарни тасдиқлагани йўқ.
Мартинеснинг аввалги шартномаси “Евро-2020”дан сўнг ўз ниҳоясига етар эди. Аммо, турнир коронавирус туфайли 2021 йилга қолдирилди. Бельгия терма жамоаси айни дамда ФИФА рейтингида пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ