Рио Олимпиадасидаги мағлубияти туфайли AIBA ни порахўрликда айблаган боксчи учун профида реванш имконияти бор
- 16-октябр 2019, 17:14
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Ирландиялик Майкл Конлан ва россиялик Владимир Никитин ўртасидаги жанг куни расман эълон қилинди. Мазкур қарама-қаршилик ўзига ҳос реванш жанги ҳисобланади.
Икки боксчи ўртасидаги тўқнашув 14 декабрь куни Нью-Йоркда “Madison Square Garden”да бўлиб ўтади ва марказий жанги Теренс Кроуфорд - Егидиус Каваляускас бўлган бокс оқшомининг андеркардида рингга кўтарилишади.
Конлан ва Никитин ўртасидаги биринчи жанг ҳаваскор бокс доирасида яъни, 2016 йилги Рио Олимпиадасининг 1/4 финал босқичида бўлиб ўтганди. Энди улар профессионал боксда тўқнаш келади.
Ўшанда ҳакамларнинг қарорига биноан Никитин 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жангдан сўнг ирландиялик жиддий эътироз билдирган ва AIBA ни порахўрликда айблаганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ