Рэшфорд Ямалнинг истеъдодига баҳо берди
- 19-август 2025, 19:57
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона" сафига янги келиб қўшилган Маркус Рэшфорд жамоадоши Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
"Ламин 18 ёшли йигит. У доим позитив кайфиятда ва бошқалар билан кўп ҳазиллашади. Футболчи сифатида эса олий даражадаги истеъдод эгаси. Энг ҳайратланарлиси, Ямал ўз тенгдошларига қаранганда анча юқори даражада. Унинг фикрлаши ва ўйини 18 ёшли боланинг ҳаракатларидан фарқ қилади. Менимча, ҳозирда у "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ бўлган футболчи. Агар бу йил ютмаса, келажакда албатта ютади. Ишончим комилки, Ламин бу соврини қўлга киритишга қодир", - деди англиялик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби Ла Лиганинг иккинчи турида "Леванте"га қарши меҳмонда майдонга чиқади. Учрашув 24 август куни Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ