
"Реал" Рейньерни қачон ўз футболчиси сифатида оммага таништиради?
- 18-январ 2020, 18:36
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Фламенго" клуби ярим ҳимоячиси Рейньер қачон расман "Реал" футболчисига айланиши маълум бўлди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” бразилиялик футболчини 19 январь куни, яъни у 18 ёшга тўлганида эълон қилади. У аллақачон “Реал”да тиббий кўрикдан ўтган ва мадридликлар билан шахсий шартнома бандларини келишиб олган.
Маълумот учун, “Реал” Рейньер учун “Фламенго” 30 млн евро тўлайди. У 2026 йилга қадар шартнома имзолайди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ