
"Реал Мадрид" Карвахаль ўрнига бошқа футболчи олмайди
- 8-октябр 2024, 16:13
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" Даниел Карвахаль ўрнига бошқа футболчи сотиб олишни режа қилмаябди.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи аввалги хафта "Вильярреал" билан ўйинда жиддий жароҳат олган эди. Унинг тикланиши учун камида 8-10 ой вақт талаб этилиши тасдиқланди.
Журналист Хосе Луис Санчеснинг таъкидлашича, мадридликлар Карвахаль ўрнига бошқа бир қанот футболчиси ҳарид қилишни режа қилаётгани йўқ.
"Агар уларда яна бир форс-мажор ҳолати юзага келмаса, янги футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмайдилар. Мадрид клубининг аниқ режаси мавжуд. Улар Лукас Васкесга тўлиқ ишонмоқдалар", - деди журналист.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ