
"Реал" кетма-кет 27 йилдан буён ЕЧЛда ўйнаб келмоқда
- 14-май 2023, 12:07
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Реал" Мадрид келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишини кафолатлади.
34-турда “Хетафе”ни мағлуб этган (1:0) Карло Анчелотти жамоаси 71 очко жамғарди. "Қироллик клуби" якунига 4 тур қолганида бешинчи ўриндаги “Вильярреал”дан 14 очко олдинда.
Мадридликлар охирги марта 1996/97 йилги мавсумда Чемпионлар лигасини ўтказиб юборганди. Ушбу турнирдаги 27 мавсумдан иборат серия Европадаги энг яхшисидир. Иккинчи ўринда кетма-кет 20 марта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйнайдиган "Барселона" жойлашган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ