
"Реал" Каземиро ўрнига "Бавария" футболчисини олиб келмоқчи
- 1-ноябр 2020, 16:00
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Реал" раҳбарияти "Бавария" хавбеки Йозуа Киммихнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Todo Fichajes нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар Киммихни тез-тез жароҳат олиб турадиган бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.
Йозуанинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 85 млн еврога баҳоланмоқда. Киммих жорий мавсум “Бавария” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ