
"Реал" - Испания Суперкубоги соҳиби!
- 17-январ 2022, 01:35
- Karim Xudayqulov
- 1
- Футбол
Испания Суперкубоги доирасидаги финал учрашуви якунига етди. Унда пойтахтдан ташриф буюрган "Реал" Бильбаонинг "Атлетик"ини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва навбатдаги Испания Суперкубоги эгасига айланди.
Учрашувда дастлабки голни 38-дақиқада Модрич урган бўлса, сўнгги голни 52-дақиқада пеналтидан Бензема киритди. Шу тариқа "қироллик клуби" Испания Суперкубогининг 12 карра ғолиби бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ