Расмий хабар: Шаҳбоз Умаров "Тобол" футболчисига айланди
- 28-август 2025, 18:17
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Шаҳбоз Умаров Қозоғистоннинг "Тобол" жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар бермоқда.
"Умаров фаолияти давомида ОКМК, "Энергетик БГУ", БАТЕ, "Ордабаси" ва "Турон" клубларида ўйнаган. У Қозоғистон чемпиони бўлди ва кубок соҳибига ҳам айланган.
Тезкор ва тажрибали Шаҳбоз "Тобол"нинг ҳужумига янги ранг қўшиши аниқ.
Хуш келибсиз, Шаҳбоз!" - дея ёзди костанайликлар матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Умаров "Турон"даги фаолиятидан сўнг клубсиз бўлиб турган эди. "Тобол" 20-турдан сўнг 44 очко етакчи бўлиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ