
Расмий хабар. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Швеция билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
- 13-август 2021, 14:02
- Bekzod Isayev
- 7
- Футбол
ОФК календарига мувофиқ, 30 августдан 7 сентабрга қадар Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФA кунлари бўлиб ўтади.
ФИФA кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ушбу муддат мобайнида Тошкент ва Стокгольм шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Шунингдек, йиғин давомида вакилларимиз Швеция миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳсга 5 сентабрь санасида Стокгольмдаги “Friends” стадиони мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ