
Расман! Яна бир Жоау "Барселона" футболчиси
- 2-сентябр 2023, 01:38
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини "Барселона"да давом эттиради. "Кўк-анорранглилар" бу трансферни ҳали тасдиқламади, аммо Канселу Ла Лигада рўйхатдан ўтди.
Футболчи Каталония клубида бир мавсум ижара асосида ҳаракат қилади. Унинг шартномасида мажбурий сотиб олиш банди бўлмайди. "Барса" молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик учун шу ишни қилишга мажбур бўлган.
Маълум бўлишича, "Барса" унинг ижараси учун пул тўламайди. Фақатгина клуб португалнинг маошини бир қисмини тўлаб беради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ