
Расман! Уругвай терма жамоасига янги мураббий тайинланди
- 16-май 2023, 04:52
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Расман Марсело Бьелса Уругвай терма жамоасида иш бошлади. У 2026 йилги жаҳон чемпионатигача амал қилиши кўзда тутилган шартномага рози бўлди.
67 ёшли мутахассис 2022 йилдан бери ишсиз юрибди. У сўнгги марта "Лидс" томонидан истеъфога чиқарилди. Шунингдек, Марсело фаолияти давомида Аргентина ва Чили каби терма жамоаларни ҳам бошқарган.
Уругвайликларни собиқ устози Диего Алонсо Қатардаги мундиалдан сўнг бўшатилди. У 2022 йили 1-январ куни жамоани қабул қилиб олганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ