Расман: "Superman" собиқ жамоасига қайтди (видео)
- 17-июн 2021, 16:41
- 0
- Футбол
Афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон расман "Парма" аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Узоқ йиллардан сўнг собиқ жамоасига қайтган Буффон 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Посбон "Парма"га "Ювентус"дан эркин агент мақомида келиб қўшилди.
Жанлуижи 1995-2001 йилларда “Парма” сафида ўйнаган. Ушбу жамоа янги мавсумда Италия Б Сериясида иштирок этади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ