
Расман! Стивен Нзонзи "Галатасарой"га кўчиб ўтди
- 15-август 2019, 09:00
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
“Галатасарой” 30 ёшли франциялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга ижарага олди. Бу ҳақда Нзонзи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” Нзонзини ўтган ёз “Севилья”дан сотиб олган эди. У ўтган мавсум А Серияда 30та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ