“Реал” ўз тарбияланувчиси Хави Санчес фаолиятини “Вальядолид” клубида давом эттиришини эълон қилди.
23 ёшли футболчининг мадридликлар билан шартномаси 30 июнь куни якунланади ва томонлар уни узайтирмаслик бўйича бир қарорга келди. У ўзи ижарада ўйнаган “Вальядолид”га эркин агент сифатида қўшилади ва фаолиятини шу ерда давом эттиради.
Хави Санчес ё ёшидан буён “Реал” тизимида шуғулланар эди. У аксарият ёшлар каби асосий жамоага кира олмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ